Иан Гарри: "Бу бир томоша холос, ҳаммаси аслида сохта"

  • 05.08.2026 18:16
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таниқли ММА жангчиси Иан Гарри мухлисларнинг интернетдаги фикрлари ва ҳаётдаги муносабати ўртасида катта фарқ борлигини таъкидлади.

Амалдаги чемпион Ислом Махачевга қарши тўқнашув 28 ёшли ирландияликни муҳокамалар марказига олиб чиқмоқда ва бу, одатдагидек, мухлислар орасида икки хил муносабат уйғотяпти. 2023 йил охири ва 2024 йил бошларида "Мачадо" интернетда қаттиқ танқид остида қолди, кўплаб изоҳлар унинг оиласи ва турмуш ўртоғига қаратилди. Оқибатда Гарри бир муддат Instagram даги постларнинг изоҳ қисмини ўчириб қўйди.

“Жангчиларга интернетда бўлаётган муносабат мутлақо сунъий. Менга қарши нафратомуз гаплар бўлган, лекин ҳаётда одамлар билан юзма-юз учрашганимда фақат меҳр ва ҳурмат кўрсатишади. Бу бир томоша. Ҳаммаси сохта. Мен бунга умуман эътибор бермайман. Онлайн айтилган ҳар қандай сўз фақат онлайнда қолади”, — деди Гарри.

Маълумот учун, Дублинда туғилган спортчи 15 август куни Ислом Махачевга қарши UFC нинг ярим ўрта вазн тоифасидаги камари учун жанг қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!