Иан Гарри журналистларни огоҳлантирди
Ирландиялик UFC жангчиси Иан Гарри "UFC 330" турнирининг медиа-кунини барча журналистларни огоҳлантириш билан бошлади.
"Бу дам олиш кунлари ҳаётимдаги энг муҳим жангим бўлиб ўтади. Мен мазкур баҳсга бор эътиборимни қаратганман. Шундай экан, келинг, профессионал мавзулардан узоқлашмайлик. Фақат жанг ҳақида гаплашамиз, бошқа ҳеч нарса ҳақида эмас", - деди чемпионликка даъвогар.
Эслатиб ўтамиз, Иан Гарри 16 август куни Ислом Махачевга қарши октагонга кўтарилади.

Фикрлар