IBF ташкилоти Муроджон Аҳмадалиевнинг камари учун элиминатор жангига буйруқ берди

  • 30 сентябрь, 2021, 23:00
  • 0
  • Бокс

IBF ташкилоти биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) элиминатор (саралаш) жангини эълон қилди. Унга кўра, IBF чемпионлик камарига даъвогарни аниқлаш учун рейтингда 4-ўринда бораётган филиппинлик Марлон Тапалес (34-3, 17КО) ва 3-поғонани эгаллаб турган япониялик Ҳироаки Тегишава (22-2-2, 15 КО) ўртасидаги жангни тасдиқлади. Жанг ғолиби ҳозирда WBА ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиевга IBF йўналишида мажбурий даъвогар бўлади. Мазкур баҳс 27 ноябрь куни Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йўналишда Муроджон Аҳмадалиев ўз камарини 3 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтган бокс оқшомида Рёсуке Ивасадан ҳимоя қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!