Ибрагимович: 20 йиллик фаолиятим давомида ҳеч қачон кетма-кет 3та ўйинда ютқазмаганман
Ads

АҚШнинг "Лос-Анжелес Гэлакси"  клуби форварди Златан Ибрагимович мавсум стартидаги баъзи омадсизликларга қарамай унинг жамоаси чемпионатда ғолиб чиқа олишини айтди. Таъкидлаш лозимки, "Гэлакси" чемпионатнинг сўнгги 3та турида мағлубиятга учради.

“Мен оптимистман ва жамоанинг ёрқин келажагини кўрмоқдаман. Биз ушбу совринни бошимиз узра кўтара оламиз. Ҳаммаси жойида. Мен 20 йиллик фаолиятим давомида ҳеч қачон кетма-кет 3та ўйинда ютқазмаганман. Лекин бу ерда ушбу ҳолат юз берганидан афсусланмайман. Биз буларни тўғрилай оламиз”, - дейди швециялик футболчи.