Ибрагимович А Серияда фаолиятини давом эттиришини маълум қилди

"Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович фаолиятини Италияда давом эттиришини ҳақида хабар бериб ўтди. Шведнинг клуб билан шартномаси 2020 йил бошида якунига етади ва у эркин агент сифатида бошқа клуб таркибига қўшилиши мумкин.

"Мен яна ғалабалар йўлига тушиб олиш ниятида бўлган клубга бориб қўшиламан. Бу жамоа ўз тариҳини қайтариши керак. Айнан мана шу сабаб билан менда муҳлисларни ҳайрон қолдириш учун хоҳиш пайдо бўлади.

Клуб танлашда оилам қизиқишларини ҳам ҳисобга оламан. Тез орада Италияда кўришамиз," - дея айтиб ўтди Ибрагимович.

Швециялик ҳужумчи "Милан" либосида 2010 йилдан 2012 йилгача тўп сурган. Ушбу клуб таркибида 85 ўйинда 56 та гол киритишни уддалаган.