Ибрагимович бу ҳафта
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович яқин орада жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда ESPN GB хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, футболчи ушбу ҳафтада АҚШнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клубида тиббий кўрикдан ўтади. "Қизил иблислар" устози Жозе Моуриньо ҳам швециялик футболчининг жамоани тарк этишини тасдиқлади.

Маълумот учун, Златан бу мавсум Англия Премьер-лигасида 5 та баҳс ўтказди.