Ибрагимович
Ads

АҚШнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович "Милан"га ўтмасликка қарор қилди. Бу ҳақда Expressen нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 37 ёшли швециялик футболчининг оиласини АҚШдаги ҳаёт тўла қониқтирмоқда ва улар Златаннинг Европага қайтишига қарши чиқишган. Шу боис у океан ортида қолишга қарор қилган. Ўз навбатида "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби раҳбарияти ҳам унга янги шартнома таклиф қилиб, маошини оширишга тайёр.

Маълумот учун, Ибрагимович жорий мавсум "Лос-Анжелес Гэлакси" сафида жами 27та ўйинда майдонга тушди ва 22та гол киритишга муваффақ бўлди.