Ибрагимович МЛС тарихидаги энг зўр футболчи кимлигини айтди

"Лос-Анжелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович ўзини МЛС тарихидаги энг зўр футболчи деб айтди.

“Мен МЛС тарихидаги энг яхши футболчиман. Бу ҳазил эмас. Сўнгги икки йилда МЛСда ўйнаган ўйинларимни кўрдингизми? Ёки Швецияда бу ўйинларни кўрсатишмайдими?

Ўзимни бахтли ҳис қилишим учун чемпионатни ютишим шарт эмас”, - дейди 37 ёшли швециялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Златан "Лос-Анжелес Гэлакси"га 2018 йилнинг мартида “Манчестер Юнайтед”дан кўчиб ўтган эди. У ҳозирча 57та ўйинда майдонга тушди ва 48та гол ҳамда 11та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг 31 декабрида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!