Ибрагимович Рим папаси билан нега учрашди?

"Милан" ҳужумчи Златан Ибрагимович Рим папаси билан учрашди, деб хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

Манбага кўра, швециялик футболчи Рим папасига “Адреналин” номли китобни совға қилган.

"Мен нимадир олиб келдим ва уни шахсан сизга етказмоқчи эдим. Бу ҳикояларимнинг бир қисми. Китобда менинг ҳаётим тасвирланган", - деди Ибрагимович.

"Мен уни завқ билан ўқийман", - деб жавоб берди Рим папаси.

40 ёшли Ибрагимович “Милан” сафида жами 14 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг “россонерилар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!