Ибрагимович севимли ўйинчиси ҳақидаги саволга жавоб берди
«Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович ҳозирги кунда энг кўп ёқадиган футболчисини айтди.
Netflix’да намойиш этиладиган «Cold as Balls» кўрсатуви иштирокида бошловчи Кевин Харт ундан қайси амалдор футболчини кўпроқ қўллаб-қувватлашини сўради.
«Танлаш керак бўлса, мен Ямални айтардим. Ҳозир у – менинг энг яхши кўрган футболчим», – деди Ибрагимович.
Шу билан бирга, швед юлдузи бу танловини «Олтин тўп» учун овоз бериш билан боғламади. Аввалроқ Ямални мукофот учун курашда «Барселона» раҳбарлари Жоан Лапорта ва Рафа Юсте, шунингдек бир қатор футболчилар омма олдида қўллаб-қувватлаган эди.
Янги мавсумда Ямал расмий учрашувларда 8 марта майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар