Ибрагимович учун курашда қайси клуб фаворит?

АҚШнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович фаолиятини "Болонья"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра айнан "Болонья" 38 ёшли швециялик футболчи учун курашда А Серия клублари орасида фаворит дея эътироф этилмоқда.

Гап шундаки, “Болонья” устози Синиша Михайлович Ибрагимович билан яқин таниш ҳисоблангани боис уни Италияга қайтишга ундамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Златан учун даъвогарлар қаторида "Милан", "Наполи" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳам бор.

Маълумот учун, Ибрагимовичнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" билан амалдаги шартномаси декабрда ўз ниҳоясига етади. Аммо, АҚШ клуби унга 2020 йилнинг ёзига қадар тузилган янги шартнома таклиф қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович жорй мавсум МЛСда 31 та ўйинда майдонга тушиб 31 та гол уришга эришди.