Ибрагимович "xет-трик" қайд этди ва клуб рекордини ўрнатди

"Лос-Анжелес Гэлакси" форварди Златан Ибрагимович МЛСнинг навбатдаги туридан ўрин олган "Спортинг Канзас Сити" (7:2) га қарши учрашувда 3 та гол урди.

37 ёшли футболчи МЛСда иккинчи бор "хет-трик" қайди этмоқда ва шунингдек, унинг ҳисобида 6 та "дубль" ҳам бор.

Швециялик футболчи мавсумнинг 25 та баҳсида иштирок этиб, 26 та гол уришга эришди ва клуб рекордини ўрнатди. Бунгача жамоанинг бир мавсумда энг кўп гол урган футболчиси Карлос Руис эди. У 2002 йилги мавсумда 24 та гол уришга эришган.

Тўпурарлар ойгасида Ибрагимович иккинчи бўлиб турибди. Ундан юқорида "Лос-Анжелес" ҳужумчиси Карлос Вела (28 та гол билан) бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!