Иброҳимҳалил Йўлдошев: Терма жамоада фақат соғлом рақобат бўлиши керак

Ўзбекистон миллий терма жамоаси янги бош мураббий Сречко Катанец бошчилигида ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Биз яқиндагина Россия Премьер-лигаси клуби "Нижний Новгород" сафига бориб қўшилган Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг фикрларига қизиқдик:

"Янги бош мураббий Сречко Катанец бугун биз билан мажлис ўтказди ва ўз ғоялари билан таништирди. Биринчи навбатда, у терма жамоада тартиб ўрнатишини айтди. Катанецнинг бошқа мураббийлардан фарқи бор. У талабчанроқ ва бизга доим биргаликда юришимиз кераклигини таъкидлади.

Россияга борганимга 1 ҳафта бўлди. 2 кун машғулот ўтадим ва асосий таркибда майдонга тушдим. Ишонч учун Кержаковга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Энди олдимиздаги ўйинларда унинг ишончини оқлашга бор кучим билан ҳаракат қиламан.

Менга Европанинг бошқа клубларидан ҳам таклифлар бор эди. "Женоа" борасида Элдор Шомуродов билан маслаҳатлашдим. У аввал Россияда ўзимни кўрсатишим, кейинчалик янада кучлироқ жамоаларга ўтишим кераклигини айтди. Ўзим ҳам шуни режалаштираётган эдим.

Терма жамоа доим энг муҳими бўлиб қолади. Бу ерда фақат соғлом рақобат бўлиши керак. Сайфиев билан орамизда ҳам айнан шу нарса бўлишини хоҳлардим. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!