Иброҳимович: Менинг зарбамдан кейин рақиб қайтиб турмайди

 
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Иброҳимович "Эвертон"га қарши ўтган учрашувда рақиб футболчиси Шеймус Коулманга оёғи тегиб кетганини ва атайин зарба бермаганини таъкидлади.
 
- Мени айримлар Коулманни атайин тепганликда айблашмоқда, - деди Златан Иброҳимович. - Бу майдондаги курашда рўй берган оддий ҳолат. Агар мен кимнинг бошига зарба бермоқчи бўлсам, ишонинг мен буни қандай қилишни яхши биламан. Менинг зарбамдан кейин рақиб қайтиб турмайди.
 
Дарҳақиқат, Златан Иброҳимович яккакураш турлари, хусусан таэквондо билан жиддий шуғулланган ва жисмоний қуввати ҳам ҳавас қилгулик даражада кучли футболчидир.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!