Идрис Бикмайкин: Қулай вазиятлардан унумли фойдалана олмадик

Бугун Ёшлар Лигасида 1-тур ўйинларига старт берилди. Илк турда "Локомотив" ёшлар таркиби Навоийга сафар қилди ва қизиқарли тарзда кечган беллашувда "Қизилқум"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Учрашувда "темирйўлчилар"нинг ягона голи муаллифига айланган Идрис Бикмайкин клуб матбуот хизматига ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Учрашув жуда қийин кечди. Рақиб жамоа ўз майдонида анча тажовузкор ўйнади. Биз ҳам рақибга имкониятни бой бермасликка уриндик. Бироқ яратилган вазиятларни голга айлантиришда рақиб жамоа омадлироқ чиқди. Ҳали мавсумнинг энди биринчи ўйини бўлгани боис баъзи вазиятларда кичик хатолар ҳам қилдик. Умид қиламанки, келгуси баҳсларда бундай хатоларни бартараф этиб, мураббийларимиз биздан кутаётган ўйинни намойиш этамиз", - деди ёш маҳорат эгаси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!