Мануэль Нойер Бутунжаҳон футбол тарихи ва статистикаси федерацияси томонидан йилнинг энг яхши дарвозабони сифатида эътироф этилди.

"Бавария"нинг 34 ёшли дарвозабони 320 очко тўплаб, биринчи поғонани банд этди. Иккинчи ўринни "Атлетико" голкипери Ян Облак (40) эгаллади, кучли учликни "Ливерпуль" посбони Алиссон (30) якунлади.

Кейинги поғоналардан Тибо Куртуа ("Реал"), Марк-Андре тер Штеген ("Барселона"), Каспер Шмейхель ("Лестер"), Самир Ханданович ("Интер") ва Кейлор Навас (ПСЖ) жой олди. 

Шу тариқа, Нойер ушбу унвонни беш карра соҳибига айланиб, Икер Касильяс ва Жанлуижи Буффонга етиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!