IFFHS версиясига кўра йилнинг энг яхши мураббийига даъвогарлар эълон қилинди

Халқаро футбол тарихи ва статистика федерацияси (IFFHS) 2022 йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун 15 нафар даъвогар рўйхатини эълон қилди.

Номзодлар орасидан Карло Анчелотти («Реал»), Лучано Спаллетти («Наполи»), Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Унаи Эмери («Астон Вилла»), Альберт Риера («Окленд Сити»), Юрген Клопп («Ливерпуль»), Юлиан Нагельсманн («Бавария»), Жозе Моуринью («Рома»), Абель Феррейра («Палмейрас»), Доривал Жуниор («Фламенго»), Луис Фелипе Сколари («Атлетико Паранаэнсе»), Уго Ибарра («Бока Хуниорс»), Оливер Гласнер («Айнтрахт»), Валид Реграги (Марокаш мтж) ва Брайан Шметцер («Сиэтл Саундерс») каби мураббийлар жой олган.

Ғолиб номи 2023 йил январь ойида эълон қилинади. Ўтган йили ушбу совринни ўша пайтда «Челси» раҳбари бўлган Томас Тухель қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!