Игнатий Нестеров ОЧЛ 1-тури рамзий терма жамоасига киритилди (фото)
Ads

13-15 феврал кунлари Осиё Чемпионлар лигасида 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Тошкентнинг “Локомотив” клуби илк турда БААнинг “Ал Вахда” клубини қабул қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қаршининг “Насаф” жамоаси эса Эронда “Персеполис” клуби меҳмони бўлиб, 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

ОФК эса 1-тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқди. Эътиборлиси, “Локомотив” дарвозабони Игнатий Нестеров мазкур размий термадан ўрин олди.

ОЧЛ 1-тур рамзий терма жамоаси

Дарвозабон: Игнатий Нестеров (“Локомотив”, Ўзбекистон)

Ҳимоячилар: Жанг Ли Пенг (“Гуанжоу Эвергранд”, Хитой), Уильямс (“Мелбурн Виктори”, Австралия), Ле Жун Су (“Сувон Самсунг”, Жанубий Корея), Ми Хаолун (“Тяньцзинь Цюаньцзянь”, Хитой)

Ярим ҳимоячилар: Орсич (“Ульсан Хёндай”, Жанубий Корея), Будиаф (“Ал Духаил”, Қатар), Рикардо Гуларт (“Гуанжоу Эвергранд”, Хитой), Жорж (“Мелбурн Виктори”, Австралия)

Ҳужумчилар: Дамянович (“Сувон Самсунг”, Жанубий Корея), Алипур (“Персеполис”, Эрон).