Игорь Литовка: "Рақибнинг хатоларидан фойдалана олмадик, улар эса буни уддалашди"
"Андижон" жамоасининг “Бунёдкор”га қарши учрашувида украиналик Игорь Литовка гарчи ўз дарвозасидан иккита тўп олиб чиққан бўлса-да, ўзидан ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Футболчи мазкур учрашув ҳақида шундай деди:
“Албатта, бундай ўйинда ютқазиш аламли бўлди. Лекин футболда шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Биз рақиб хатоларидан фойдалана олмадик, улар эса буни уддалашди.
Ўйин охирги сонияларгача шиддатли ўтди. Бу ўйингача мағлубиятсиз сериямизни давом эттираётган эдик. Албатта, ёқимсиз ҳолат бўлди. Лекин хаёт давом этади. Кейинги баҳсларга тайёргарлик кўрамиз. Ҳали ўйинлар кўп, кейинги учрашувларда ғалаба қозонамиз.
Узоқ йўл босиб келиб, стадиондан қўллаб турган мухлисларимизга раҳмат айтаман. Улар бизга шундай муҳит яратдиларки, гўё ўз майдонимизда ўйнагандек бўлдик. Хатоларимиздан тўғри хулоса чиқариб, кейинги беллашувларда албатта ғалаба қозонамиз”, - дейди Литовка.
Фикрлар