Игорь Шквирин АГМКга қайтди

CHERY AUTO

Кўп йиллар мобайнида АГМК жамоасини бошқарган Игорь Шквирин клуб тизимига ишга қайтарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Ўз вақтида АГМКни чемпионатда ўз ўрни бўлишида муносиб ҳисса қўшган тажрибали мутахассис Игорь Шквирин селекционер мураббий сифатида иш бошлади. Кечаги машғулотда АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Игорь Шквиринни жамоага қайтганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Игорь Анатольевич Шквирин 2008-2016 йиллар давомида олмалиқликлар бош мураббийи сифатида ишлаган. Шунингдек, кейинчалик "Сўғдиёна" ва маълум вақт "Сурхон" клубларида фаолият кўрсатган. Жорий мавсумнинг иккинчи қисмидан эътиборан эса мутахассис Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штабида селекционер бўлиб ишлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!