Игорь Шквирин: "Ғалабани сақлаб қола олмаганимиздан хафамиз"
“Қўқон-1912” – “Турон” (2:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг, яйпанликлар устози Игорь Шквирин матбуот анжуманида қатнашди.
- Бугун жанговор ўйин бўлишини билардик. Чунки Қўқон дербиси бўлди. Футболчиларим майдонда борини бериб ўйнади. Шу томонлама уларга эътирозим йўқ. Натижага келадиган бўлсак, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонаётганимизда 8 дақиқа қолганди. Шунинг учун ҳисобни ушлаб қола олмаганимиздан бироз хафамиз. Пастдаги поғоналарда турган жамоаларда рақобат яхши. Чунки ҳар бир учрашувда очко олиняпти.
Натижадан қониқмадим демоқчи эмасман. Чунки ҳар бир очко олтинга тенг. Бугунги ўйинда қўқонликларда ҳам имкониятлар бўлди. Биз ўзимизга қийинчилик туғдиряпмиз. Абдурашидовга бир ойдан бери ўйин қоидасини бузма, деб таъкидлаб келяпмиз. Яна қоида бузди, жарима тўпидан гол ўтказдик.
Дарвозабонларга келсак, хатолар бўлди. Лекин бизни голдан қутқариб қолган вазиятлар ҳам бўлди. Хатолар устида ишлашяпти. Голларда дарвозабонни айбламайман.
Фикрлар