Игорь Шквирин:
Ads

Олий лиганинг 25-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобидаги натижа билан иккинчи даврадаги ўз майдонидаги илк ғалабасига эришди. Баҳсдан сўнг “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Игорь Шквирин матбуот анжуманида қатнашди ва ўйин борсида ўз фикрлари билан ўртоқлашди, дея "Сўғдиёна" матбуот хизмати хабар бермоқда.


-Ўйин қийин ўтишини билар эдим. Бу жамоанинг кучини биламан чунки менга бегона эмас. “Металлург” клубининг раҳбариятига менга биринчи даврада Бекободда ишлашимга имкон берганлари учун миннатдорман. Ўйинда ўз характеримизни кўрсатганлигимиздан ва курашувчан жамоа бўлаётганимиздан хурсандман. Фақат бир жиҳат мени ранжитди .Бу ҳам бўлса Ихтиёр Тошпўлатовнинг четлатилиши. Менимча, унинг асаби дош бера олмади. Ўйинда бўндай вазиятлар учраб туради бироқ ,футболчи ўзини қўлга ола билиш лозим. Демак интизом томонлама камчиликларимиз бор. Демак ,уларни туғирлашга ҳаракат қиламиз. Ўйиндан кўнглим тўлди. Иккинчи даврадаги ўйдаги илк ғалабамиз бўлди ва мухлисларни табриклайман. Ҳаммага раҳмат."

Минбар

Барча блоглар