Игорь Шквирин: Ўйлайманки ЎФФ якуний қарорни кейинроқ беради

Олий лиганинг 28-турида "Сўғдиёна" сафарда "Навбаҳор"га қарши баҳс олиб борди ва йирик ҳисобда мағлубиятга учради. (4:1)Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” бош мураббийи Игорь Шквирин матбуот анжуманига қатнашди. Бу ҳақда "Сўғдиёна" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Навбаҳор" жамоаси ва муҳлисларини ҳақли ғалаба билан табриклайман. Наманганда футболни севишади ва кучли муҳлислик қилишади. Бугунги ўйинда жамоасини қандай қўллаб-қўвватлаганидан билиш мумкин. “Навбаҳор” бугунги ғалабани биздан кўра кўпроқ хохлаган эди.Бу ҳам футболнинг бир бўлаги. Олдимизда 2 та баҳс бор. Ушбу учрашувларга ҳам яхши тайёргарлик кўрамиз деган умиддаман. 12 та жамоа ҳақидаги фикрим? Ўйлайманки ЎФФ омманинг фикрини инобатга олиб якуний қарорни кейинроқ беради. Бундан умид қиламан", - деб айтиб ўтди жиззахликлар устози

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!