Игорь Таран: “Пахтакор” ҳужумкор ўйин намойиш этмади

 

“Шўртан” жамоаси ҳужумчиси Игор Таран олий лиганинг 6-тур доирасида “Пахтакор” билан ўтказган учрашувида ҳақиқий қаҳрамонга айланди. Шерлар дарвозасидан ўрин олган “Шўртан”нинг икки голга ҳам жамоа сардори муаллифлик қилди. Учрашувда сўнг SPORTS.uz мухбири Фахриддин Чориев Таран билан қисқача суҳбат уюштирди.

Таран ишончли ғалаба билан табриклайман?

- Раҳмат.

Учрашувдан олдин жамоадошларингиз билан нимани энг муҳим, ҳисобладинглар?

- Биринчи ўринда натижа эди. Яхшиямки, бунга эришдик. Бу билан сафар учрашувларидан олдин кайфиятимизни кўтариб олдик.

Биринчи голдан кейиноқ яна бир имкониятга эга бўлдингиз? Ундан фойдаланишингизга нима ҳалақит берди?

- Сизни ишонтириб айтишим мумкин, биз хотиржаликга йўл қўймадик. Ҳар ҳолда ўз майдонимизда мухлисларимиз куз унгида муҳим уч очкони қўлга киритиш эди.

Ушбу шиддатли баҳсда “Шўртан” тулиқ  асосий таркиб билан майдонга тушди?

- Ўз олдига  мақсадларни қўйган жамоада икки ёки икки яримтага тенг кучли таркиб бўлиши лозим. Лекин бизга ким билан тўқнаш келишимизнинг қизиғи йўқ эди. Олдимизга аниқ вазифа қўйилганди ва уни уддаладик.

Рақиб ўйинини қандай баҳолайсиз? “Пахтакор”дан кўпроқ нарса кутганмидингиз?

- Биз ҳамиша рақибимизнинг кучига етарлича баҳо берамиз. Акс ҳолда...

Ҳар ҳолда пойтахтликлар ҳамиша ҳужумкор ўйин намойиш этишади?

- Бу сафарги ўйиндан сўнг ундай демаган бўлардим. Аммо юқорида айтганимдек, буни бизга қизиғи йўқ. Бизда ўз вазифамиз бор, уларда ҳам худди шундай.

Энди бош мураббийингиз ҳақида гаплашсак. Ихтиёр Каримов қарши ҳужум тактикасидан фойдаланади. Бу сизга маъқулми?  

- Бу саволга жавоб бераверишдан чарчадим. Мен учун энг муҳими, майдонда ҳаракат қилиш ва вазиятга қараб иш тутиш. 

Каримовни бош мураббий этиб тайинланиши ўз самарасини берадими?

- Натижа шуҳбасиз бўлади. Ўзгаришлар фақат яхши тарафга бўлишни истаймиз. Умуман олганда, барчасини вақт кўрсатади. Таркибни аниқлаш эса фақатгина мураббийнинг ўзига боғлиқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!