Игор Тудор: "Тоттенхэм" икки йил ичида Европа мусобақаларига қайтади"

Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи сифатида жамоанинг келажагига ишонч билан қарамоқда.

Лондонликлар навбатдаги ўйинда Мадриднинг "Атлетико"сини мағлуб этди, аммо бу ғалаба уларга Чемпионлар лигасида кейинги босқичга чиқиш учун етарли бўлмади.

Ўйиндан кейин журналистлар Тудордан жамоа қачон яна Европа мусобақаларига қайтишини сўрашди.

"Келаси йил эмас, аммо ундан кейин — ҳа. Нега бўлмасин? Ўйинчилар ўтган йилги муваффақиятдан кейин яна Европа мусобақаларида иштирок этишни исташмоқда, улар яна нимадир ютишни хоҳлашяпти", — деди Тудор.

Айни пайтда "Тоттенхэм" Англия чемпионати жадвалида фақат 16-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!