Игуаин: Инглиз жамоалари ҳимоясида доимо тешиклар бўлиб келган
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Гонсало Игуаин кеча "Тоттенхэм" (2:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун жудаям оғир учрашув бўлди. Чунки, “Тоттенхэм” каби жамоалар бор кучи билан ҳужумга ўтишади ва жуда тажовузкорона ўйин намойиш этишади. Лекин биз инглиз клублари ҳимоясида доим тешиклар бўлишини билган эдик ва айнан мана шу нарса якунда бизга ғалаба келтирди”, - дейди аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, туринликлар икки ўйин натижасига кўра 4:3 ҳисобида “Тоттенхэм”дан устун келишди ва мусобақанинг чорак финалига йўлланмани қўлга киритишди.