Игуаин Месси ва Роналдуни тан олмади

Аргентиналик ҳужумчи Гонсало Игуаин айни пайтдаги энг зўр уч нафар футболчи номини айтди.

- Мен Роберт Левандовски, Эрлинг Холанд ва Карим Бенземани энг яхши футболчилар эканини тан оламан. Карим 12 йилдан буён юқори даражали клубда ўйнаяпти. Левандовски жуда кўп гол уряпти. Холанднинг келажаги порлоқ ва у зўр ҳужумчи.

Дунё футболида яхши футболчилар кўп бўлган. Энг зўри, шубҳасиз, Роналдо. Мен доим бразилиялик ҳужумчига ўхшашга ҳаракат қилардим, - дейди Игуаин.

32 ёшли Гонсало ўз даврида “Реал”, “Ювентус”, “Милан” ва “Челси” каби Европа грандлари таркибида ўйнаган. Ҳозир АҚШ чемпионатида “Интер Майами” шарафини ҳимоя қилмоқда.

Пирло Роналдунинг агентидан ёрдам сўради

Дунё тўпурари Роналдуга тан берди

Футбол тарихидаги энг зўр дриблинг устаси ким? Сиз уни танийсиз

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!