Пирло Роналдунинг агентидан ёрдам сўради

“Ювентус” бош мураббийи Андреа Пирло ўз жамоаси таркибида “Вулверхэмптон” ярим ҳимоячиси Педру Нетуни кўрмоқчи.

20 ёшли футболчи икки мавсумдан бери Англия премьер- лигасида яхши ўйин кўрсатмоқда.  Пирло португалиялик ўйинчини олишда Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш ёрдам беришига ишонмоқда. Чунки бу мутахассис Нетунинг ҳам агенти ҳисобланади.

Шунингдек, Нетуда А Серияда ўйнаш тажрибаси бор. У Англияга кетгунига қадар “Лацио” шарафини ҳимоя қилган.

Дунё тўпурари Роналдуга тан берди

Роналдунинг зўрлиги яна бир бор тан олинди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!