Игуаин МЛС клубида қанча маош олади?

“Ювентус”дан кетишга яқин турган ҳужумчи Гонсало Игуаин “Интер Майами” билан келишувга эришди.

Унга кўра, 32 ёшли аргентиналик футболчи МЛС клуби билан 2022 йилнинг декабригача шартнома имзолайди ва йилига 7,5 млн евро маош олади. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Бундан аввалроқ эса “Ювентус” Игуаин билан амалдаги шартномани бекор қилгани учун унга 2,5 млн евро товон пули тўлаши ҳақида хабар берилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)