Игуаин ватанига қайтишга қўрқади
“Ювентус”дан кетиши кутилаётган Гонсало Игуаинга Аргентинанинг етаки клубларидан бири “Ривер Плейт”дан таклиф бўлмоқда. Футболчи бунга изоҳ берди.
- Мен Аргентина футболини томоша қилишни яхши кўрсам ҳам, соғинганим йўқ. Мен ёшлигимда ўша ерда ўйнаганман. Аргентиналик футболчиларнинг кўпи оиласи хотиржамлигини ўйлаб, ватанига қайтишни истамайди. Уларнинг аксарияти 25 ёшидаёқ, АҚШ, Хитой ёки Саудия Арабистонига йўл олмоқда, - деди Гонсалот Игуаин.
2016 йилдан буён Турин клуби шарафини ҳимоя қилаётган моҳир тўпурар “Ювентус” таркибида бешта соврин – уч марта А Серия чемпионлиги ва икки бор кубогини қўлга киритди. Гонсало “Ювентус”га қадар “Ривер Плейт”, “Реал”, “Челси”, “Милан” ва “Наполи”да тўп сурган.
Фикрлар