Игуаин
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Гонсало Игуаин кеча А Сериянинг 17-турида "Рома" устидан қозонилган (1:0) ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйинда ғалаба қозониб, мусобақа жадвалида "Рома"дан анча илгарилаб олганимиздан ҳурсандман. Голдан кейинги 70 дақиқа мобайнида биз яхши ҳимояландик ва ғалаба қозондик.

Биз рақибларимиздан анча илгарилаб кеттик, аммо, чемпионат ҳали якунига етмади. "Ювентус"нинг энг асосий рақиби бу "Ювентус"нинг ўзи. Агар биз А Серияда чемпионликни қўлга кирита олмасак, бунга фақат ва фақат ўзимиз айбдор бўламиз, - дейди аргентиналик футболчи Игуаина Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, кечаги учрашувда туринликларнинг ягона голига айнан Гону Игуаин муаллифлик қилган эди.