Игуаиннинг акаси ҳам "Интер Майами"га кўчиб ўтди
"Интер Майами" клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаиннинг акаси Федерико Игуаин маямиликлар сафига келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Дэвид Бекхэмга тегишли бўлган "Интер Майами" Федерико учун унинг собиқ жамоаси "Ди Си Юнайтед"га 50 минг доллар тўлаган.
Ака-ука Игуаинлар 2006 йилдан буён илк бор бир жамоада ўйнайдиган бўлди. Бундан 14 йил аввал улар бирга "Ривер Плейт" шарафини ҳимоя қилган.
35 ёшли Федерико фаолияти давомида "Нуэву Чикаго", "Бешикташ", "Америка", "Индепендьенте", "Годой Крус", "Колон" ва "Коламбус Крю" клубларида ўйнаган.
Фикрлар