
III МДҲ ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди
Озарбайжоннинг Гўйгул шаҳрида ўтказилган III МДҲ ўйинлари комплекс мусобақаси дастуридан ўрин олган дзюдо баҳсларида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси Ватанга қайтди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида музаффар спортчиларимизни Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддилари, дзюдочиларимизнининг оила аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.
Эслатиб ўтамиз, III МДҲ ўйинларининг яккалик баҳсларида дзюдочиларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш, 8 та бронза, жами 12 та медал билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олишганди. Аралаш жамоавий беллашувларда эса финалга қадар Беларусь ва Россия терма жамоаларини мағлубиятга учратган дзюдочиларимиз мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлишган эди.
Яккалик баҳсларидаги ғолиб ва совриндорларимиз:
Олтин медаллар:
+70 кг: Зарина Бобоназарова
+90 кг: Алибек Дурдиев
Кумуш медаллар:
-48 кг: Саодат Қорабоева
-90 кг: Мусурмонқул Ахроров
Бронза медаллар:
-40 кг: Моҳинур Оллаберганова
-44 кг: Алина Колючева
-52 кг: Нигина Умрзоқова
-57 кг: Мафтуна Аҳмедова
-60 кг: Дилшод Каримов
-63 кг: Зуҳражон Умарова
-66 кг: Санжарбек Ашуров
-73 кг: Саъдулло Равшанов
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фикрлар