Икарди
Ads

“Интер” ҳужумчиси Мауро Икарди “Монако”, “Наполи” ва “Рома” клубларининг таклифларини рад этиб,  “Ювентус”га ўтмоқчи.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган маълумотларга қараганда 26 ёшли аргентиналик футболчи туринликлар билан 5 йиллик шартнома ва йилига 8 млн евро маош бўйича келишувга эришган.

Ўз навбатида “Ювентус” Икардини фақатгина Марио Манжукич ва Пауло Дибала каби ҳужумчиларини сотиб юборгач харид қилиши мумкин.