Икардини Парижда олиб қолиш осон бўлмайди ёхуд Мауро учун яна бир гранд курашга қўшилди
Мавсумни ПСЖ сафида ижарада ўтказаётган “Интер” форварди Мауро Икарди учун яна бир гранд клуб курашга қўшилди.
Tuttosport нашри тарқатган хабарга қараганда, 27 ёшли аргентиналик футболчини “Атлетико” ҳам ўз сафида кўришни хоҳламоқда. Шу ўринда, “матрасчилар” Икардини ўтган йилнинг баҳорида ҳам сотиб олишга уруниб кўришгани, бироқ музокаралар муваффақиятсиз якунланганини эслатиб ўтиш лозим.
Мауро жорий мавсум парижликлар сафида жами 31 та ўйинда майдонга тушди ва 20 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 60 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар