Икардининг агенти: Мауро билан дунёнинг энг зўр клублари боғланишди, аммо, у "Интер"да қолади

"Интер" клуби форварди Мауро Икардининг агенти ва хотини ҳисобланган Ванда Нара унинг ёзда миланликлар сафидан кетмаслигини яна бир бор таъкидлади. Бу ҳақда Sportmediaset нашри хабар бермоқда.

“ОАВда Икардининг кетиши ҳақида хабарлар кўпаймоқда. Мен эса унинг жамоада қолишини айтавериб чарчадим.

Мен хатто трансфер деразаси очилган илк кунда телефонимни ўчириб қўяман. Таклифлар кўп. У Билан дунёнинг энг зўр клублари ва энг зўр мураббийлари боғланишди. Лекин Икарди “Интер”да қолади”, - дейди Нара.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Икарди ёзда “Ювентус”га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, аргентиналик футболчи жорий мавсум “Интер” сафида А Серияда 26та ўйинда майдонга тушди ва 10та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!