Икки боксчидан бири Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби бўлади!
Ярим ўрта вазн тоифасида IBF чемпиони Жейрон Эннис (33-0, 29 КО) WBA чемпиони Эймантас Станионис (15-0, 9 КО) билан жанг ўтказиш борасида деярли келишувга эришди.
Мазкур баҳс 12 апрель куни Нью-Жерси штатининг Атлантик-Сити шаҳрида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, ушбу вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Шаҳрам Ғиёсов Станиониснинг WBA камари учун мажбурий даъвогар ҳисобланади. Ҳамюртимиз юқоридаги жанг ғоибига қарши рингга кўтарилиши кутилмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар берди.
Фикрлар