Икки футболчи “Челси”дан қочмоқчи
“Челси” билан амалдаги шартномаси якунланиб бораётган икки тажрибали футболчи – Маркос Алонсо ва Сесар Аспиликуэта ўз агентларига янги жамоа топиш бўйича топшириқ берди.
Бу ўйинчилар “аристократлар” билан янги шартнома тузишни истамаяпти.
Ҳар икки ҳимоячи Испания терма жамоаси аъзоси ҳисобланади ва ёзда Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этишни истаяпти. Бунинг учун улар мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши керак.
Томас Тухель тажрибали ҳимоячиларни ҳар доим ҳам майдонга туширмаяпти. Улар жорий мавсумда атиги ўнтадан учрашувда иштирок этди.
Фикрлар