Икки футболчимизни “Челси”га бердик!

TIGGO 2 PRO

Лиссабоннинг “Спортинг” клуби расмий сайти орқали икки нафар ёш ўйинчисини 74 миллион евро эвазига “Челси”га трансфер қилганини бидирди.

Лондонликлар 17 ёшли қанот ҳужумчиси Жеовани Кенда ва 20 ёшли таянч ярим ҳимоячи Дариу Эсугуни ўз сафига қўшиб оладиган бўлди.

Айни пайтда ижара асосида Испаниянинг “Лас-Пальмас” клубида ўйнаётган Эсугу “Челси”га 22,27 миллион еврога тушган. Ярим ҳимоячи мавсум якунланиши билан Лондонга кўчиб боради.

Кенда “Челси” футболчисига айланганига қарамай, 2026 йилнинг ёзигача “Спортинг”да ўйнаб туради. “Аристократлар” уни келажак учун сотиб олган. Бу трансфер Англия клубига 52,14 миллион еврога тушди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!