Икки ҳамюртимиз номзодлар орасида бўлган Осиёнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бошланди
Корея Республикасининг Сеул шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан қитъа футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилади. Унда 2023 йилги йирик мусобақалар, хусусан, Осиё кубоги 2023™ ва футзал бўйича Осиё кубоги каби турнирлар давомида ўз маҳоратини намойиш этган футболчи, мураббий ва расмийлар тақдирланади.
Йилнинг энг яхши футболчиси ҳамда энг яхши аёл футболчи мукофотларидан ташқари, мураббийлар, аъзо ассоциациялар ва минтақавий ассоциацияларининг ютуқлари эътироф этилади. Ушбу оқшомда жами 21 нафар ғолиблар тақдирланиши белгиланган.
Қувонарли томони, ўзбекистонлик спортчилар ҳам мукофотга даъвогарлик қилаётган номзодларнинг якуний учлигидан ўрин олган. Хусусан:
Аббосбек Файзуллаев — "Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофотига номзод;
Дилшод Раҳматов — "Йилнинг энг яхши футзалчиси" мукофотига номзод.
Маросимни қуйидаги линк орқали томоша қидлишингиз мумкин: https://youtu.be/SSINiDJCDRs
Фикрлар