Икки жамоадан очко олиб ташланиши кутиляпти
Англия Премьер-лигасининг икки клуби жазога тортилиши мумкин. Маълумки, яқинда молиявий қонунбузарлик учун “Эвертон” жамоасидан ўн очко олиб танлашланган эди.
The Sun нашрининг хабар беришича, “Эвертон”га нисбатан яна бир бор ана шундай жазо қўлланиши кутилмоқда.
Манбага кўра, бу гал жамоа 2021-2024 йиллардаги молиявий қонунбузарлик учун жазога тортилади.
Шунингдек, “Ноттингем Форест” фаолиятида ҳам молиявий хатолар аниқланган. “Ўрмончилар” 45 миллион фунт миқдорида зиён кўрган.
Бу жамоалар айни пайтда мусобақа жадвалининг иккинчи исмидан жой олган. Улардан очко олиб ташланса, Премьер-лигадаги жойини сақлаб қолиши янада қийинлашади.
Фикрлар