
Икки Лондон клуби АПЛда енгилмас бўлиб турибди
"Арсенал" АПЛдаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда
Микел Артета жамоаси "Шеффилд Юнайтед"га қарши АПЛ 10-туридан ўрин олган ўйинда 5:0 ҳисобида зафар қучди.
Улар жорий мавсум ҳали мағлубиятга учрамади - 10 учрашувда 7 та ғалаба ва 3 та дуранг.
"Канонирлар" 24 очко тўплаган ҳолда, "Тоттенхэм"дан кейинги 2-ўринни банд этиб турибди. Қайд этиш лозим, "шпорлар" ҳам ҳали бу мавсум Премьер-лигада мағлубият аламини тотиб кўрмади - 8 ғалаба ва 2 та дуранг.
Комментарии