Икки машҳур мураббий таклифни қабул қилмади
“Тоттенхэм” клуби италиялик мутахассис Антонио Контени ишдан бўшатгандан кейин янги бош мураббий топишга қийналмоқда.
“Шпорлар” раҳбарияти “Бавария”дан кетган Юлиан Нагельсманни ишга таклиф қилди. Talksport нашрининг хабар беришича, германиялик мутахассис “Тоттенхэм”ни бошқаришга қизиқиш билдирмаган.
35 ёшли мураббий жиддий лойиҳалар устида ишлаб, гранд жамоалардан бирига устозлик қилишни маъқул кўрмоқда.
Шунингдек, “Тоттенхэм” мутасаддиларининг “Брайтон” бош мураббийи Роберто де Дзербига юборган таклифи ҳам ерда қоди. Бу мутахассис ҳозирги жамоасини Еврокубокларга олиб чиқишни мақсад қилган.
Фикрлар