Икки мураббийни “қуритган” Роналдунинг учинчисига "тиши ўтмади"!

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоага Эрик тен Хагни бош мураббий қилиб тайинлаш масаласини футболчилар билан муҳокама қилмади.

Унгача, клуб хўжайинлари Уле-Гуннар Сульшерни лавозимидан озод қилишда ўйинчилар фикрини ўрганган, Криштиану Роналду бир вақтлар ўзи билан ўйнаган ва кейинчалик мураббийга айланган Сульшернинг иши қониқарсиз эканини айтганди.

Бундан ташқари, клуб Сульшернинг ўрнига Антонио Контени таклиф қилишни режалаштираётган вақтда португалиялик юлдуз италиялик мураббий номзодига ҳам қарши чиққани ошкор бўлди.

“Манчестер Юнайтед”дан расмий таклиф олмаган Конте охир-оқибат “Тоттенхэм”ни қабул қилиб олди.

Вазиятдан хулоса чиқарган раҳбарлар бу гал ҳеч қайси футболчининг фикри билан қизиққани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!