Икки нафар боксчимиз жаҳон кубогида тенгсизлигини исботлашди
Ads

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14-18 декабрь кунлари Россиянинг Нижневартовск шаҳрида нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар ўртасида бокс бўйича жаҳон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди. 14-бор ташкил этилган мусобақаларда Осиё ва Европа қитъларининг 14 давлатидан 130 нафардан зиёд чарм қўлқоп усталари иштирок этди.

Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган терма жамоамиз аъзолари 2 олтин, 1 кумуш ва 2 бронза медалини қўлга киритди.

Ҳал қилувчи беллашувда Иқболжон Холдоров (-64 кг.) мезбонлар вакили Алексей Мазурни, Исроил Мадримов (-75 кг.) ҳам россиялик Александр Агафановни мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллашди ва “халқаро тоифадаги спорт устаси” мақоми эгасига айланди.

Iqboljon Xoldorov

Шунингдек, -49 кг. вазн тоифасида Мироншоҳ Ибрагимов россиялик Бэлик Галанов имкониятни бой бериб қўйди ва иккинчи ўрин билан кифояланди.

Isroil Madrimov

Эслатиб ўтамиз, Миразизбек Мирзахалилов (56 кг.) ва Улуғбек Мубинов (+91 кг.) ярим финалгача етиб келиб, бронза медаллари билан тақдирланишди.

Минбар

Барча блоглар