Икки нафар ҳамюртимиз професcионал боксда навбатдаги жангларини ўтказади

  • 14 декабрь, 2020, 19:32
  • 0
  • Бокс

Професcионал бокснинг супер ярим (-69,8 кг) ўрта вазн тоифасида Мирзакамол Неъматов (1-0, 1 КО) ва ўрта вазнда (72кг) Баҳромжон Фозилов (0-1-1) ўзларининг навбатдаги жангларини 21 декабрда ўтказади.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган бокс оқшомида Неъматовга россиялик Евгений Климов (2-4-1, 1 КО) рақиблик қилса, Баҳромжон Фозилов Андей Томашчукка (3-14, 1КО) қарши рингга кўтарилади.

"Shohjahon_GYM" собиқ вакиллaри ҳисобланган Неъматов ва Фозилов ҳозирда "Yuka Boxing" промоутерлик компанияси билан шартномага эга. Мазкур жанг кечаси ҳам ушбу промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилмоқда.

Маълумот учун, Мирзакамол Неъматов илк жангида Дмитрий Антиповни 1-раунддаёқ нокаутга учратган эди. Баҳромжон Фозилов эса Шоҳжаҳон Эргашев билан бир кечада Иван Эрковга қарши жангда дуранг қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!