Икки нафар испаниялик мутахассис Бекободдаги академияда иш бошлади

Бекободда “Металлург” клуби билан ҳамкорликда иш бошлаган El Golazo академияси режа бўйича иш фаолиятини олиб боряпти.

Маълум бўлишича, у ерга яқинда яна икки нафар испаниялик мутахассис жалб қилинди. Хуан Карлос Корреа - “Real Madrid Foundation” томонидан юборилган техник директор ёрдамчиси саналади. У айнан “Real Madrid Foundation” машғулотлар дастурини тадбиқ этиш бўйича масъул мутахассис.

академия1 

Бунга қадар “Реал”, “Барселона” ва “Тенерифе” клубларининг скаути бўлиб ишлаган. 2002-2008 йиллар давомида “Guiga de isora” футбол клуби координатори  ва бош мураббийи. 2013-2014, 2016-2017 “UD Aguilas” клуби бош мураббийи. 2017-2018 “CD Laguna” бош мураббийи. Шунингдек, “CD San Miguel” клубида ҳам ишлаган.

академия

Бундан ташқари, яна бир испаниялик мутахассис – Диего Суарес ҳам ушбу академияда иш бошлади. У жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ҳисобланади.

Суарес ҳам бу ерга келгунига қадар Испанияда бир қанча футбол даргоҳларида ишлаган ва тажриба тўплаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!