Икки нафар курашчимиз бронза медали учун гиламга чиқадиган бўлди

Юнон-рум курашчиларимиз Арам Варданян (-77 кг) ҳамда Рустам Ассакалов (-97 кг) Париж-2024 медаллари учун курашни давом эттиришади. Ҳамюртимиз Арам Варданян чорак финалда япониялик Кусака Наога имкониятни бой берганди. Ярим финалга йўл олган япон спортчиси ушбу босқичда Арманистон вакилини мағлуб этган ҳолда финалга йўл олди. Шу тариқа, курашчимиз Арам Варданянда бронза медали учун имконият пайдо бўлди. Шунингдек, яна бир курашчимиз Рустам Ассакалов чорак финалда Арманистон вакили Артур Алексанянга имкониятни бой бериб қўйган эди. Аммо Артур ярим финалда рақибини енгиб, финалга йўлланма олди ва ҳамюртимиз Рустам Ассакаловга бронза медали учун гиламга чиқиш имкониятини тақдим этди.

Ҳамюртларимизни чорак финалда мағлуб этган рақиблар финал йўлланмасига сазовор бўлишди. Шу тариқа, ҳар икки полвонимиз эртага бронза медали учун ўтиш босқичида гиламга чиқадилар. Уларнинг ўтиш босқичидаги рақиблари:

-77 кг: Арам Варданян - Абделкрим Оукали (Жазоир) 
-97 кг: Рустам Ассакалов - Сеонг Жун Ким (Корея Республикаси)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!