Икки нафар вакилимиз Осиё кубогининг чорак финал баҳсига тайинлов олди
Жорий йилнинг 15 июнидан бошлаб Таиландда У-17 Осиё кубоги бўлиб ўтаётгани ва унда 3 нафар ўзбекистонлик вакил иштирок этаётгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Бугун, 26-июнь куни Таиланднинг Патҳум Тҳани шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган 2 учрашувдан бири — Япония – Австралия қарама-қаршилигида Рустам Лутфуллин ҳамда Алишер Усмонов ёрдамчи ва захира ҳаками сифатида иштирок этишлари маълум қилинган.
Шунингдек, чорак финал доирасидаги кеча бўлиб ўтган Эрон ҳамда Яман ёшлари ўртасидаги баҳсда (0:0, пен. 4:2) назоратчимиз Владислав Сейтлин ишлаган эди.
Маълумот учун, чорак финал доирасидаги бугунги 2-баҳс Ўзбекистон У-17 терма жамоаси вакиллари иштирокида бўлиб ўтади. Улар бугун саудиялик тенгдошларига қарши майдонга тушиши кўзда тутилган.
Фикрлар