Икки супермураббий “Реал”дан қўнғироқ кутмоқда
“Реал”ни Испания Чемпиони ва Европа Чемпионлар лигаси ғолибига айлантирган Карло Анчелоттининг клубдаги келажаги мавҳум бўлиб турибди.
Италиялик мураббийнинг клуб хўжайинлари билан муносабати яхши эмас. Кўп манбалар “Қироллик клуби” Анчелотти ўрнига бошқа мураббий қидираётгани ҳақида ёзмоқда. Аслида мадридликлар Томас Тухелни ёзда ишга жалб қилмоқчи бўлиб юрганди. Германиялик мутахассис “Бавария” билан шартнома имзолади.
Манбаларнинг таъкидлашича, ҳозир ишсиз юрган икки тажрибали мураббий - Юлиан Нагельсманн ва Маурисио Почеттино “Реал” раҳбариятидан қўнғироқ ва таклиф кутмоқда.
Ҳар икки мутахассис “Қироллик клуби” билан ишлаб, “Реал”ни юксак чўққиларга кўтаришга тайёрлигини билдирмоқда.
Фикрлар